Жаҳон

“Ҳудудимиз савдолашув мавзуси эмас” — Гренландия бош вазири

Йенс Фредерик Нильсен АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни Қўшма Штатларга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотларига кескин муносабат билдирди ва халқаро ҳуқуқ доирасидан чиқмасликка чақирди.

“Ҳудудимиз савдолашув мавзуси эмас” — Гренландия бош вазири

Гренландия бош вазири Йенс Фредерик Нильсен АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан янграган аннексия ҳақидаги навбатдаги баёнотларга қатъий жавоб қайтарди. У Гренландия ҳукуматининг бундай босим ва ишораларни қабул қилмаслигини таъкидлаб, “Етар энди”, дея баёнот берди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Гренландия очиқ мулоқот тарафдори, бироқ бу жараён халқаро ҳуқуқ ва ўзаро ҳурмат асосида олиб борилиши шарт. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 

Нильсен Facebook’даги саҳифасида АҚШ томонидан янграётган баёнотларни “аннексия ҳақидаги хомхаёллар” деб атади. У Гренландия на сотилишини, на босим остида қарор қабул қилишини билдирди. “Биз муҳокамага тайёрмиз, аммо бу фақат расмий каналлар орқали ва халқаро қонунларга амал қилган ҳолда бўлиши керак”, — деди у.

 

Трампнинг сўнгги чиқишлари АҚШнинг Венесуэлада амалга оширган ҳарбий амалиётидан сўнг янгради. Мазкур ҳолат Европа ва Арктика минтақасидаги давлатларда хавотир уйғотди. Трамп Гренландияни АҚШ миллий хавфсизлиги учун зарур ҳудуд деб атаб, Дания орол хавфсизлигини таъминлай олмаётганини иддао қилди.

 

Дания бош вазири Метте Фредериксен ҳам бу баёнотларга жавобан АҚШни тарихий иттифоқчига босим ўтказмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, Гренландия Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд бўлиб, НАТО аъзоси ҳисобланади ва альянснинг хавфсизлик кафолатлари билан ҳимояланган. Европа Иттифоқи етакчилари ҳам ҳудудий яхлитлик ва суверенитет халқаро ҳуқуқнинг ажралмас тамойили эканини яна бир бор эслатди.

 

Шу билан бирга, Гренландия ҳукумати аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди. “Бизнинг келажагимиз ижтимоий тармоқлардаги постлар билан ҳал этилмайди”, — деди Нильсен. У Гренландия халқининг тақдири фақат ўша ерда яшовчи одамлар томонидан белгиланишини алоҳида урғулади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Ҳудудимиз савдолашув мавзуси эмас” — Гренландия бош вазири | Zamon.uz