Ўзбекистон

Ўзбекистон ЖСТга қўшилишнинг якуний босқичига етди

Тўлиқ аъзолик учун фақат Тайван билан икки томонлама келишувни якунлаш қолди.

Ўзбекистон ЖСТга қўшилишнинг якуний босқичига етди

 

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида деярли маррага етди. Ҳозирча фақат Тайван билан икки томонлама музокараларни якунлаш талаб этилмоқда. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакат 2026 йил давомида ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишни мақсад қилган.

 

Урунов 2025 йил Ўзбекистон учун қоидаларга асосланган халқаро савдо тизимига интеграция йўлида бурилиш нуқтаси бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, очиқликни кучайтириш, савдо сиёсатини халқаро стандартларга мослаштириш ва институционал ислоҳотлар фаол давом эттирилган. “Йўл давом этмоқда — мазмун, нуфуз ва суръат билан”, дея хулоса қилди у.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳозиргача ЖСТга аъзо 34 давлатдан 33 таси билан икки томонлама бозорга кириш бўйича музокараларни тўлиқ якунлаган. Улар орасида Европа Иттифоқи, Хитой, Россия, Буюк Британия, Швейцария, Канада ва Австралия каби йирик савдо ҳамкорлари бор. Тайван билан келишув имзоланса, музокара жараёни расман якунланади.

 

Шу билан бирга, ЖСТ талабларига мослашиш доирасида кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, яна 29 та ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. Ислоҳотлар божхона тартиб-таомиллари, экспорт божлар, техник регламентлар, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳамда санитария ва фитосанитария талабларини қамраб олди. Режага кўра, барча жараёнлар 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган ЖСТ Вазирларининг 14-конференциясига қадар якунланиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ЖСТга қўшилишнинг якуний босқичига етди | Zamon.uz