Жаҳон

Швейцария Мадуро билан боғлиқ барча активларни музлатди

Ҳукумат Николас Мадуро ва яқин шерикларига тегишли активларни дарҳол музлатиш ҳақида қарор чиқарди.

Швейцария Мадуро билан боғлиқ барча активларни музлатди

 

Швейцария ҳукумати ағдарилган Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ва унинг яқин шерикларига тегишли барча активларни “дарҳол кучга кириши билан” тўрт йиллик эҳтиёт чораси сифатида музлатиш қарорини қабул қилди. Ҳужжатда аниқ миқдор кўрсатилмаган ва ҳозирги кунда Швейцарияда барча активлар мавжудлиги тасдиқланмаган. Бу ҳақда Euronews хабар қилмоқда.

 

Федерал Кенгаш баёнотида айтилганидек, қарор “ҳозирги вазиятда ноқонуний равишда қўлга киритилган ҳар қандай активларни Швейцариядан ташқарига чиқарилмаслигини таъминлаш” мақсадида қабул қилинган. Ушбу музлатиш амалдаги Венесуэла ҳукумати аъзоларига таъсир қилмайди, лекин келажакдаги суд жараёнларида активларнинг ноқонуний олинганлиги аниқланса, Швейцария уларнинг Венесуэла халққа фойда келтиришига ҳаракат қилади.

 

3 январ куни Мадуро АҚШ кучлари томонидан Каракасда ҳибсга олиниб, гиёҳванд моддалар савдоси ва наркотафрик билан боғлиқ айбловлар асосида Қўшма Штатларга олиб кетилган эди. Швейцария 2018 йилдан бери Венесуэлага қарши санкцияларни жорий қилган, АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи эса 2017 йилдан бери Каракас билан савдо қилишга санкциялар қўллаган.

 

Швейцариянинг хусусий банк сектори сиёсий фаол шахслар ва юқори хавфли мижозлар бойлигини сақлаш жойи сифатида кўп маротаба тилга олинган. Бу эса мамлакатнинг барқарор банк тизими ва тарихий махфийлик туфайли актив эгалигини аниқлашни мураккаблаштиради.”

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швейцария Мадуро билан боғлиқ барча активларни музлатди | Zamon.uz