Ўзбекистон

Тошкентда криптоактивлар айланмаси ва гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган 3 нафар шахс қўлга олинди

Улар Telegram бот орқали ноқонуний 2 млн 375 минг долларлик криптооперацияларни амалга оширган.

Тошкентда криптоактивлар айланмаси ва гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган 3 нафар шахс қўлга олинди

 

Тошкент шаҳрида Telegram мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб, криптоактивлар орқали йирик молиявий айланмани амалга оширган уч нафар шахс қўлга олиниб, қамоққа олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББнинг ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Телеграм платформасида ноқонуний гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар савдосига мўлжалланган махсус бот фаолияти фош этилган. Мазкур бот орқали криптоактивларни қабул қилиш, ўтказиш ва айирбошлаш ишлари ҳам амалга оширилгани аниқланган.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари Юнусобод туманида олиб борилиб, натижада 1997 йилда туғилган А. ҳамда 2001 йилда туғилган Ш. ва Т. исмли шахслар қўлга олинган. Аниқланишича, мазкур шахслар ноқонуний Телеграм бот ва унга боғлиқ каналларни бевосита бошқариб келишган.

 

Тадбир давомида гумонланувчилардан 4 дона мобил телефон, 3 дона ноутбук, 12 дона турли банк пластик карталари, 11 дона SIM-карталар ҳамда қоғозларга ўралган гиёҳвандлик моддалари далилий ашё сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

 

Шунингдек, гумонланувчи А. ва Ш.нинг мобил қурилмалари кўздан кечирилганда, хорижий ва маҳаллий электрон криптоҳамёнлар орқали қарийб 95 мингта транзакция амалга оширилгани аниқланган. Ушбу операциялар умумий ҳисобда 2 миллион 375 минг АҚШ долларига тенг бўлган криптоактивлар айланмасини ташкил этган.

 

Бундан ташқари, тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи A.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, хонадондан 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда криптоактивлар айланмаси ва гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган 3 нафар шахс қўлга олинди | Zamon.uz