Жаҳон

Хитой ижтимоий тармоқларида Тайван учун “Трамп сценарийси” муҳокама қилинмоқда

Венесуэла воқеалари Хитойда Тайван бўйича кескин баҳсларни келтириб чиқарди.

Хитой ижтимоий тармоқларида Тайван учун “Трамп сценарийси” муҳокама қилинмоқда

 

АҚШнинг Венесуэлада Николас Мадурога қарши ўтказган операцияси Хитой ижтимоий тармоқларида, хусусан Веибо платформасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур мавзу қисқа вақт ичида энг оммабоп трендлар қаторига кириб, юз миллионлаб кўришлар қайд этилди.

 

Bloomberg нашрининг ёзишича, Weibo фойдаланувчилари АҚШнинг Венесуэладаги ҳаракатларини Хитой учун Тайван масаласида эҳтимолий намуна сифатида баҳоламоқда. Айрим фойдаланувчилар Вашингтоннинг қатъий чораларини Пекин томонидан Тайванга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган ёндашув сифатида кўрсатишмоқда.

 

Изоҳларда Венесуэла ва Хитой томонидан ўз ҳудуди сифатида кўриладиган Тайван ўртасида маълум ўхшашликлар келтирилган. Баъзи фойдаланувчилар Тайванни мажбуран “қайтариб олиш” учун АҚШ Венесуэлада қўллаган услубдан фойдаланиш кераклигини очиқча илгари суришган.

 

“Келажакда Тайван билан бирлашиш жараёнида ҳам худди шундай ёндашув қўлланиши мумкин”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири. Бошқа бир изоҳда эса: “Агар АҚШ халқаро ҳуқуқни эътиборсиз қолдираётган бўлса, нега биз унга амал қилишимиз керак?” деган фикр билдирилган.

 

Шунингдек, айрим изоҳларда Тайванга нисбатан кутилмаган ҳарбий операция ўтказилиши эҳтимоли ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилган. Бундай қарашлар муаллифлари АҚШнинг Венесуэладаги ҳаракатларини Тайван масаласини куч ишлатиш орқали ҳал этиш учун “идеал сценарий” сифатида таърифламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой ижтимоий тармоқларида Тайван учун “Трамп сценарийси” муҳокама қилинмоқда | Zamon.uz