Ўзбекистон

“Йўловчилар орасида мусобақага кетаётганлар ҳам бўлган”

Бугун, 5 январь тонгида Навоий вилоятининг Томди туманида мудҳиш воқеа юз берди. Гап шундаки, соат 7.40 ларда халқаро аҳамиятга эга йўлда 50 га яқин йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

“Йўловчилар орасида мусобақага кетаётганлар ҳам бўлган”

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий муносабатига кўра, ҳодиса «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168-километлари оралиғида юз берган.

 

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, салонида 47 нафар йўловчиси бўлган автобусни «Зарафшон-Навоий» йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.

 

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

 

“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.

 

Zamon.uz ҳолатни батафсилроқ ўрганиш мақсадида воқеа гувоҳлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Уларнинг сўзларига кўра, автобус ичидаги йўловчилар спорт мусобақаси учун кетаётган бўлган. Воқеа чўл ҳудудида юз бергани учун ҳамда интернет алоқаси йўқлиги сабабли ҳодисага алоқадор шахслар билан боғланиш имконияти қийинлашган.

 

“Автобус бизнинг тумандан, Учқудуқ туманидан йўлга чиққан, ичида спорт мусобақасига кетаётган болалар бор эди. Болаларнинг ёшлари ҳар хил. Шу автобус ичида аммамнинг Тошкентда ўқийдиган ўғли ҳам бор эди. Менинг яқинларим яхши, аммамнинг ўғлининг қўли синган. Лекин икки нафар бола ўлганини айтишди”, дейди Zamon.uz билан гаплашган навоийлик фуқаро.

 

Zamon.uz ҳодиса тафсилотларини тўлиқроқ ўрганмоқда. Тез орада ҳодиса жойидан махсус репортажни эълон қиламиз.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Йўловчилар орасида мусобақага кетаётганлар ҳам бўлган” | Zamon.uz