Ўзбекистон

9 нафар судланувчи, 1760 нафардан ортиқ жабрланган ва 10 минг варақ айблов хулосаси — "Credit House” иши

Адвокат суддан ОАВ ходимларига тасвирга, аудиога олишга рухсат беришни, аммо иш бўйича ҳукм кучга киргунга қадар уларни интернет тармоқларига жойлашга рухсат бермасликни сўради.

9 нафар судланувчи, 1760 нафардан ортиқ жабрланган ва 10 минг варақ айблов хулосаси — "Credit House” иши

Бугун, 6 декабрь куни "Credit House” иши бўйича навбатдаги суд бошланди, дея хабар қилмоқда Zamon мухбири.

 

Суд аввалида адвокатлардан бири ОАВ ходимлари тасвирга, аудиога олишга рухсат беришни аммо иш бўйича ҳукм кучга киргунича интернет тармоқларига жойламасликни сўради. Адвокатга кўра, суд бошланишида берилган видео остидаги изоҳларда ҳали айбдорлиги исботланмаганларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзилгани билан изоҳлади. Прокурор ва бошқа адвокатлар бу илтимосномани қаноатлантиришни сўради.

 

Маълум бўлишича, ЖИБ Яккарой туман суди судьяси Баҳодир Қаюмов раислигида ўтган судда 9 нафар судланувчи улардан жабрланганлар эса 1760 нафардан ортиқни ташкил этмоқда.

 

Кўп йиллар ҳуқуқшунос бўлганини айтган жабрланувчи биринчи бўлиб кўрсатма берди. У 289 млн сўм тўлов қилганини, бир сўми ҳам қайтарилмаганини айтди. Онахон алдангандан кейин қандли диабет касаллигини орттирган. Жабрланувчи очиқда сақланаётган судланувчига нисбатан эҳтиёт чорани ўзгартириб, қамоққа олишни сўради.

 

Қайд этилишича, Бахтиёр Амзаев, Дмитрий Баженов, Робия Галямова, Клара Талипова, Ғайрат Миркамалов ва Баҳром Ҳикматуллаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (мулкий зарар етказиш), 177-моддаси 4-қисми “а,б” бандлари (жуда кўп миқдорда валута қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи), 178-моддаси 3-қисми (чет эл валутасини яшириш), 184-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдордаги солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192¹¹-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда.

 

Шунингдек, Алишер Шамсиддиновга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в”, 170-модда 2-қисми “а,в”, 177-моддаси 4-қисми “а,б”, 192¹¹-моддаси 2-қисми “а,в” ва 243-модда билан, Шоира Раҳимова ва Шухрат Маҳамадовга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в”, 170-модда 2-қисми “а,в”, 177-моддаси 4-қисми “а,б”, 178-модда 3-қисми, 192¹¹-моддаси 2-қисми “а,в”, 243-модда бандлари бўйича айблов эълон қилинган.

 

Жиноят натижасида жабрланувчиларга етказилган зарарнинг аниқ миқдори ҳозирча маълум эмас.

 

Судланувчининг адвокати ишга алоқадор "NEW GENESIS" қурилиш компаниясига нисбатан ҳам жиноий иш очишни сўради. "Credit House” фуқаролардан пулни олган ва "NEW GENESIS"га берган ва бу компания уй қуриб бериши керак бўлган.

 

Дастлабки тергов органига мазкур жиноят ишига қўшиш ҳақида 6 та ариза берилган. Бироқ, жиноят ишига киритилмаган.

 

Прокурор илтимосномани рад қилишни сўради.

 

Суд мажлиси бир ҳафтада уч кун бўлиб ўтади. Навбатдаги суд жума куни бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

9 нафар судланувчи, 1760 нафардан ортиқ жабрланган ва 10 минг варақ айблов хулосаси — "Credit House” иши | Zamon.uz