Жаҳон

АҚШ Гренландия устидан назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда

Экспертлар фикрича, Вашингтоннинг Гренландияга нисбатан эҳтимолий ёндашуви Венесуэлада қўлланган усуллардан тубдан фарқ қилади.

АҚШ Гренландия устидан назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда

 

АҚШ ҳукумати яқин ойларда Гренландия устидан назоратни ўрнатишга қаратилган сиёсий чораларни фаоллаштириши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳаракатлар АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар ёки 4 июль — Америка мустақиллигининг 250 йиллиги арафасига тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Евросиё гуруҳи таҳлил марказининг Европа бўлими бошқарувчи директори Мужтаба Раҳмоннинг фикрига кўра, Вашингтоннинг Гренландияга нисбатан эҳтимолий ёндашуви Венесуэлада қўлланган усуллардан тубдан фарқ қилади.

 

Экспертнинг таъкидлашича, АҚШ мавжуд сиёсий мувозанатни ўзгартириш мақсадида кенг кўламли сиёсий таъсир кампаниясини ишга солиши мумкин. Жумладан, ҳарбий ва фуқаролик назоратини кучайтириш йўлида маҳаллий сиёсатчилар билан алоқаларни мустаҳкамлашга уринишлар эҳтимоли ҳам истисно этилмайди.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияни Қўшма Штатлар учун миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим ҳудуд сифатида баҳолаган эди.

 

Ўз навбатида, Дания Бош вазири Метте Фредериксен Гренландия қиролликнинг ажралмас қисми эканини таъкидлаб, АҚШни босим ўтказишдан тийилишга чақди ҳамда орол устидан назорат ўрнатиш уринишлари асоссиз эканини билдирди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.