Ўзбекистон

Фарғонада Тожикистондан олиб кирилган 32 кг наркотик мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситалари савдосида гумонланувчилар қамоққа олинди.

Фарғонада Тожикистондан олиб кирилган 32 кг наркотик мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тожикистондан ноқонуний олиб кирилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz’га хабар берди.

 

Хусусан, Қўқон шаҳрида 1984 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонни кўздан кечириш давомида ошхона қисмидан 4 кг 572 грамм «опий» ва 1 кг 58 грамм «гашиш» аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, ушбу шахсга Тожикистондаги наркосавдогарлар томонидан «WhatsApp» мессенжери орқали юборилган геолокация асосида аввалроқ Данғара тумани ҳудудига яшириб кетилган 9 кг 980 грамм «опий» моддаси ҳам аниқланиб, мусодара қилинди.

 

Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 1969 йилда туғилган шахс гиёҳвандлик воситаларини қайта ишлаш учун яшаш хонадонда ноқонуний нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, ундан 7 кг 226 грамм «опий» моддаси олинди.

 

Яна бир ҳолатда Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 1980 йилда туғилган фуқаро томонидан аввалроқ 34 минг АҚШ долларига харид қилинган 5 кг 22 грамм «опий» моддаси борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳвандлик воситасини сотган 1985 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ва унинг жиноий шериги — 1985 йилда туғилган Тожикистон фуқароси қўлга олинди. Шунингдек, тожикистонлик шахснинг Ўзбекистон туманидаги яшаш хонадондан ҳам 2 кг 362 грамм «опий» моддаси мусодара қилинди.

 

Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда «Nexia» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган 1992 йилда туғилган фуқаронинг сумкасидан 982 грамм «гашиш» моддаси топилди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси аввалроқ тожикистонлик наркокурьерлар томонидан шаҳарнинг яширин жойига қолдириб кетилган бўлган.

 

Шунингдек, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2000 йилда туғилган шахс Тожикистондан олиб келинган 989 грамм «гашиш» моддасини 150 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.