Жаҳон

Жанубий Кореяда туғилишлар сони ортди аммо ўлимлар сони ундан ҳам кўп

Аҳоли рўйхатидаги сон 6 йилдан буён камаймоқда, 50 ёшдагилар улуши энг катта фоизни ташкил қилмоқда.

Жанубий Кореяда туғилишлар сони ортди аммо ўлимлар сони ундан ҳам кўп

 

Жанубий Кореяда туғилишлар сони кетма-кет иккинчи йил ўсиш кўрсатган бўлсада, вафот этганлар сонидан кам бўлгани сабабли мамлакатда аҳоли сонининг камайиши давом этмоқда. Бу ҳақда КBС хабар қилди.

 

Маълумотлартга кўра, ўтган йили мамлакатда 258 минг 242 нафар чақалоқ туғилиб рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 242 минг 334 нафар туғилишдан қарийб 15 мингга кўп.

 

Шу билан бирга, ўтган йили вафот этганлар сони 366 минг 149 нафарни ташкил этиб, бу 2024 йилга нисбатан қарийб 5 мингга ошган.

 

Вафот этганлар сонидан туғилганлар сони айирилганда, 107 минг 907 нафарни ташкил этиб, табиий аҳоли камайиши давом этаётгани қайд этилди.

 

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони энг кўп бўлган минтақа Геонгги провинцияси бўлиб, бу ерда 77 минг 702 нафар бола туғилган. Ундан кейин Сеул шаҳри (46 минг 401 нафар) ва Инчеон шаҳри (16 минг 786 нафар) қайд этилган.

 

Шаҳар ва туманлар бўйича энг юқори кўрсаткич Геонгги провинциясидаги Ҳвасонг шаҳрига тўғри келиб, у ерда 8 минг 116 нафар бола туғилган. Кейинги ўринларда Сувон (7 минг 60 нафар), Ёнгин (5 минг 906 нафар), Шимолий Чунгчеонг провинциясидаги Чеонгжу (5 минг 525 нафар) ва Гоянг шаҳарлари (5 минг 522 нафар) жой олган.

 

Ёш тоифалари бўйича таҳлилга кўра, 50 ёшдагилар аҳолининг 16,89 фоизини ташкил этиб, энг катта улушга эга. Кейинги ўринларда 60 ёшдагилар (15,50 фоиз), 40 ёшдагилар (14,83 фоиз), 70 ёш ва ундан юқорилар (13,76 фоиз), 20 ёшдагилар (11,12 фоиз), ўсмирлар (9,05 фоиз) ва 10 ёшгача бўлган болалар (5,79 фоиз) жой олган.

 

Аҳоли таркибида 50 ёшгача бўлганлар орасида эркаклар сони кўпроқ, 60 ёшдан юқори тоифаларда эса аёллар устунлик қилмоқда.

 

0–17 ёшдаги болалар сони 6 миллион 644 минг 957 нафарга тушиб, бир йил ичида 231 минг 373 нафарга камайган. 9–24 ёшдаги ўсмирлар 7 миллион 487 минг 73 нафарни, 19–34 ёшдаги ёшлар эса 9 миллион 673 минг 734 нафарни ташкил этиб, ҳар икки гуруҳда ҳам қарийб 200 мингга яқин қисқариш кузатилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Кореяда туғилишлар сони ортди аммо ўлимлар сони ундан ҳам кўп | Zamon.uz