Ўзбекистон

Ўзбекистонда Nestle компаниясининг айрим маҳсулотлари қайтарилмоқда

Маълумотларга кўра, маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда Nestle компаниясининг айрим маҳсулотлари қайтарилмоқда

“Nestle Food” компанияси Ўзбекистон ҳудудида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдорини — тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмаларни, шунингдек, аминокислоталар асосидаги махсус диетик даволаш учун қуруқ аралашмаларнинг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтармоқда. Бу ҳақда компания расмий Telegram-каналида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, қуйидаги маҳсулотлар қайтариб олинади:

 

  • NAN 1 OPTIPRO — 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA партиялари.
  • NAN 2 OPTIPRO — 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611 партиялари.
  • NAN Kislomolochniy (0–12 ой) — 51230017A1 партияси.
  • NAN Supreme (0–12 ой) — 52790742S1 партияси.
  • ALFARÉ Amino — 51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1 партиялари.

 

Изоҳ берилишича, ушбу маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда ва Nestle компанияси томонидан ташқи етказиб берувчидан олинган хомашёда (арахидон кислотаси) цереулид токсини бўлиши мумкинлиги аниқланган эҳтимолий хавф муносабати билан бутун дунёда айрим партияларни ихтиёрий равишда қайтариш чораларининг бир қисми ҳисобланади.

 

Ушбу ингредиентнинг миқдори жуда кам ва Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида цереулид токсини миқдорини нормалаш талаб этилмаса-да, Nestle компаниясининг эҳтимолий хавфларни камайтириш бўйича глобал қарори доирасида “Nestle Food” МЧЖ ХК 2026 йил 5 январдан бошлаб болалар озуқаси маҳсулотининг чекланган партияларини ихтиёрий равишда қайтариш чораларини амалга оширмоқда.

 

“Маҳсулотни қайтариш қарори эҳтиёт чораси сифатида ва компаниянинг қатъий сифат ҳамда хавфсизлик протоколларига мувофиқ қабул қилинди.

 

“Nestle Food” МЧЖ ХК регуляторни хабардор қилди ва регуляторга, истеъмолчиларга ҳамда мижозларга компаниянинг Ўзбекистон бозорида амалга ошираётган чоралари ҳақида барча зарур маълумотларни тақдим этишга тайёр. Кўрсатилган партияларнинг маҳсулотини харид қилган истеъмолчилар уни “Nestle Food” МЧЖ ХК белгилайдиган тартибда қайтаришлари мумкин.

 

Ушбу маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти компания томонидан ўтказилган эҳтимолий хавфларни баҳолаш доирасида таъсир қилиши мумкин бўлган маҳсулотларнинг чекланган партияларига тегишли.

 

Маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти юқорида келтирилган маҳсулотларнинг бошқа партиялари ва Nestlé компанияси томонидан Ўзбекистонда тақдим этилган бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига тегишли эмас”, дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.