Ўзбекистон

Ўзбекистонда улушли қурилишда қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда

Қоидабузарлар 247 миллион сўмгача жарима ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Ўзбекистонда улушли қурилишда қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда

 

Ўзбекистонда улушли қурилиш соҳасида назоратни кучайтириш ҳамда ушбу йўналишдаги қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Қоидабузарлар 247 миллион сўмгача жарима ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси улушли қурилиш соҳасини тартибга солишни кучайтириш ҳамда депозит ҳисобварақларини жорий этишга қаратилган.

 

Хусусан, Жиноят кодексини 188-2-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Ушбу модда кўчмас мулк ҳуқуқлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда улушли иштирок шартномаларини тузиш каби ноқонуний равишда маблағ жалб қилиш ҳолатларини назарда тутади.

 

Биринчи марта содир этилган қоидабузарлик учун 123,6 миллион сўмдан 164,8 миллион сўмгача жарима, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ жазоси белгиланиши мумкин. Такроран содир этилган, гуруҳ бўлиб амалга оширилган ёки катта миқдорда зарар етказилган ҳолатлар учун 164,8 миллион сўмдан 247,2 миллион сўмгача жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ жазоси ҳамда муайян ҳуқуқлардан маҳрум этиш назарда тутилмоқда.

 

Агар етказилган зарар жуда катта миқдорда деб топилса, ҳуқуқбузар 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Худди шундай жазо уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракатлар учун ҳам қўлланилади.

 

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида қоидабузарликни биринчи марта содир этган шахсларни, аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда, жавобгарликдан озод қилиш таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, махсус ваколатли органларга маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилиши режалаштирилган. Жумладан, Ягона уй-жой қурилиши ахборот тизимига маълумот жойлаштирмаган мансабдор шахсларга 28,84 миллион сўм миқдорида жарима солинади. Лойиҳа ҳужжатларига ноқонуний ўзгартиришлар киритиш эса 41,2 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.