Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар яна 2 та қўшни давлатга ID-карта орқали саёҳат қилиши мумкин

2028 йилгача Марказий Осиёдаги камида 3 та давлат билан ID-карталар орқали фуқароларнинг чегаралардан эркин ўтиши мумкин бўлган келишувларга эришиш режалаштирилган.

Ўзбекистонликлар яна 2 та қўшни давлатга ID-карта орқали саёҳат қилиши мумкин

 

Келгуси икки йилда Ўзбекистон яна иккита қўшни мамлакат билан чегарадан ўтиш мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янгиланган Ўзбекистон-2030 стратегияси лойиҳасида сўз боради. 

 

Унда камида 3 та давлат билан фуқароларининг чегаралардан ID-карталари асосида эркин ўтиши ни таъминлашга эришиш вазифаси белгиланган. Бу тартиб 2026 йилда 2 та давлат билан, 2027 йилда эса 3 та давлат билан амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг Zamon.uz'га маълум қилишича, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ушбу имконият Қирғизистон билан биргаликда учтага етказилади.

 

“Ҳозирда қўшни мамлакатларимиз билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда”, — деди Бурхонов.

 

У қайси мамлакатлар билан музокаралар олиб борилаётганлигига очиқлик киритмади.  

 

Маълумот учун, Ўзбекистон 2023 йил сентябрда Қирғизистон билан божхона чегара постида хорижга чиқиш паспортисиз фақатгина ID-карталар орқали кесиб ўтиш ва у ерда 30 кунгача визасиз бўлиш имконияти йўлга қўйилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда ID-карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилган эди. Ундан сўнг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Қозоғистон билан бу тартибни жорий этишни муҳокама қилинаётганини маълум қилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонликлар яна 2 та қўшни давлатга ID-карта орқали саёҳат қилиши мумкин | Zamon.uz