Ўзбекистон

Тошкент аэропортида парвозлар вақтинча чекланди

Қалин туман сабаб айрим рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилган.

Тошкент аэропортида парвозлар вақтинча чекланди

 

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолётлар ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Аэропорт ҳудудида кузатилаётган туман сабаб кўриниш масофаси 700 метргача қисқарган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

 

Шу боис айрим рейсларнинг қўниши ва жўнаб кетишида чекловлар қўлланилди. Хусусан, Centrum Air авиакомпаниясининг Сеул–Тошкент ҳамда Air Samarkand’нинг Жидда–Тошкент йўналишидаги рейслари белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабаб Самарқанд шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

 

Масъул хизматлар об-ҳаво шароити яхшилангандан сўнг, парвозлар одатий жадвал асосида амалга оширилишини маълум қилди. Йўловчиларга рейслар ҳолатини олдиндан текшириб бориш тавсия этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортида парвозлар вақтинча чекланди | Zamon.uz