Ўзбекистон

Тошкент аэропортидаги электр узилишлари Қўйлиқ подстанциясидаги авария билан боғлиқ эмас

Миллий электр тармоқлари “Ўзбекистон аэропортлари” баёнотини расман рад этди.

Тошкент аэропортидаги электр узилишлари Қўйлиқ подстанциясидаги авария билан боғлиқ эмас

 

Тошкент аэропортида кузатилган электр таъминоти узилишлари юзасидан давлат идоралари ўртасида келишмовчилик юзага келди. “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ “Ўзбекистон аэропортлари” томонидан илгари сурилган, узилишлар Қўйлиқ подстанциясидаги авария билан боғлиқ деган маълумотни расман рад этди.

 

Mаълум қилинишича, электр узилиши аэропорт тасарруфидаги кабель линиясида юзага келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган.

 

Қайд этилишича, Тошкент аэропорти электр энергиясини бешта кабель линияси орқали қабул қилади. Ушбу линияларнинг тўрттаси Қўйлиқ подстанциясидан, биттаси эса Тошкент иссиқлик электр станциясидан тортилган. Бироқ, бу кенг тармоқнинг барчаси аэропортга тегишли ва тизимдаги носозликлар айнан ўша ерда бошланган.

 

Маълумотларга кўра, электр узилишлари 2 январ куни икки кабель линиясининг бир вақтнинг ўзида ишдан чиқиши билан бошланган. Улардан бири тезкор равишда тикланган бўлса, иккинчи линияда таъмирлаш ишлари ҳали давом этмоқда. Вазият 4 январ куни яна бир кабель линиясининг ишдан чиққан ва 5 январ куни ишга туширилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортидаги электр узилишлари Қўйлиқ подстанциясидаги авария билан боғлиқ эмас | Zamon.uz