Ўзбекистон

Хусусий секторда ишловчи аёлларнинг атиги 1 фоизи декрет таътилига чиққан

Янги ижтимоий суғурта тизими 2026 йилдан бошлаб бу тенгсизликни бартараф этишни мақсад қилган.

Хусусий секторда ишловчи аёлларнинг атиги 1 фоизи декрет таътилига чиққан

 

Ўзбекистонда хусусий секторда меҳнат қилаётган 1,8 миллион аёлнинг бор-йўғи 1 фоизи — яъни 15 минг нафари декрет таътилидан фойдаланган. Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич давлат бюджети ҳисобидан фаолият юритувчи ташкилотлар билан солиштирганда кескин паст. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.

 

Бюджет ташкилотларида жами 1,4 миллион аёл ишлайди ва улардан қарийб 120 минг нафари туғуруқ таътилига чиққан. Хусусий секторда эса ижтимоий кафолатларнинг етарли эмаслиги сабаб аёлларнинг аксарияти декрет таътилидан фойдаланмай келмоқда.

 

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида янги давлат ижтимоий суғурта тизими жорий этилмоқда. Унга кўра, хусусий секторда ишловчи аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғуруқ таътили нафақалари кафолатланган механизм асосида тўланади. Бу тизим тадбиркорлар учун ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юкини камайтириб, меҳнат муносабатларида аниқлик ва ишончни ошириши кутилмоқда.

 

Маълум қилинишича, 2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақалари, йилнинг иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали босқичма-босқич тўлаб борилади. Ушбу ташаббус малакали кадрларни сақлаб қолиш ва хусусий секторда бандлик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.