Жаҳон

2025 йилда дунё бўйлаб қарийб 130 нафар журналист ҳалок бўлди

Халқаро журналистлар федерацияси 2025 йил бўйича сўнгги ҳисоботларни маълум қилди.

2025 йилда дунё бўйлаб қарийб 130 нафар журналист ҳалок бўлди

 

Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, 2025 йил давомида бутун дунёда камида 128 нафар журналист ҳаётдан кўз юмган. Ҳалок бўлганларнинг 10 нафари аёллар бўлиб, бу рақам ўтган йилга нисбатан ошган.

 

IFJ раҳбари Энтони Белланжининг таъкидлашича, бу ҳолат журналистлар учун хавф даражаси тобора кучайиб бораётганидан далолат беради. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда 122 нафар журналист ҳалок бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич янада ошган.

 

“Deutsche Welle” маълумотларига кўра, қурбонлар орасида тўққиз нафар журналист бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган. Қолган ҳолатларнинг аксарияти эса қуролли тўқнашувлар, сиёсий беқарорлик ва зўравонлик билан боғлиқ.

 

IFJ журналистлар энг кўп нишонга олинаётган ҳудуд сифатида Яқин Шарқ ва араб давлатларини тилга олди — барча ўлим ҳолатларининг 58 фоизи айнан шу минтақаларга тўғри келади. Хусусан, 2025 йилда Яманда 13 нафар, Украинада 8 нафар, Суданда эса 6 нафар журналист ҳалок бўлган.

 

Ташкилот ҳукуматларни оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳимоя қилиш борасида сусткашликда айблаб, 2026 йилда зўравонлик ва жазосизликка барҳам бериш учун кескин чоралар кўришга чақирди.

 

IFJ 1990 йилдан буён журналистлар ўлими бўйича ҳисоб юритиб келади. Шу вақт ичида дунё бўйлаб жами 3 173 нафар журналист ҳалок бўлгани қайд этилган. Бундан ташқари, 2025 йил охирига келиб, 533 нафар журналист турли мамлакатларда қамоқда сақланаётгани маълум бўлган.

 

Қайд этиш жоиз, турли халқаро ташкилотлар келтираётган рақамлар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) 2025 йилда 67 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлганини билдирган бўлса, ЮНЕСКО бу рақамни 93 нафар деб баҳолаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

2025 йилда дунё бўйлаб қарийб 130 нафар журналист ҳалок бўлди | Zamon.uz