Жаҳон

АҚШ Гренландияни эгалласа НАТО парчаланади — Дания Бош вазири

Гренландия масаласи НАТО ва Европа хавфсизлиги учун жиддий хавф сифатида кўрилмоқда.

АҚШ Гренландияни эгалласа НАТО парчаланади — Дания Бош вазири

 

Дания Бош вазири Метте Фредериксен АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатишга уринишлари НАТО иттифоқининг барбод бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда RTVI хабар берди.

 

У Даниянинг ТV2 телеканалига берган интервьюсида, агар Қўшма Штатлар Даниянинг автоном ҳудуди ҳисобланган Гренландияга нисбатан ҳарбий ҳаракатларга қўл урса, бу НАТО учун ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлишини таъкидлади.

 

“Агар Қўшма Штатлар бошқа НАТО аъзосига ҳарбий ҳужум қилишга қарор қилса, унда ҳаммаси якунланади — нафақат альянснинг ўзи, балки Иккинчи жаҳон урушидан буён таъминлаб келинаётган умумий хавфсизлик тизими ҳам”, — деди Фредериксен.

 

Бош вазир Дания ҳукумати эҳтимолий ҳужумнинг олдини олиш учун барча чораларни кўраётганини билдириб, АҚШни “қабул қилиб бўлмайдиган босим”да айблади ва бу ҳолатни “халқаро ҳамжамиятга қарши асоссиз ҳужум” деб баҳолади.

 

Мазкур баёнот АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландия бўйича сўнгги таҳдидлари фонида янгради. Bloomberg агентлиги қайд этишича, Фредериксен жорий йилда сайловлар олдидан жамоатчилик томонидан аниқ ҳаракатлар режасини тақдим этиш борасида кучайиб бораётган босим остида қолмоқда.

 

4 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия Қўшма Штатлар учун “жуда зарур” эканини билдириб, мазкур масалани қисқа муддат ичида қайта кўриб чиқишини айтган. У ҳудуд устидан назорат ўрнатиш учун ҳарбий куч ишлатиш эҳтимолини ҳам истисно этмади.

 

Bloomberg таҳлилчиларига кўра, бундай баёнотлар Европа ва НАТО учун узоқ муддатли сиёсий ва ҳарбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"