Жаҳон

АҚШ Кодировга қарши ҳам “Мадуро модели” бўйича чоралар кўриши керак — Зеленский

Украина президенти Рамзан Кодировни йўқотиш орқали Путинни урушни тўхтатишга ундашни таклиф қилди.

АҚШ Кодировга қарши ҳам “Мадуро модели” бўйича чоралар кўриши керак — Зеленский

 

 

Украина Президенти Володимир Зеленский АҚШ томонини Венесуэладаги президент Николас Мадурони қўлга олиш бўйича операция мисолида Россия етакчилари, хусусан Чеченистон раҳбари Рамзан Кадировга нисбатан ҳам босим ўтказишга чақирди, деб хабар қилмоқда AFP нашри.

 

Зеленский журналистларга берган интервьюсида Мадурони қўлга олиш бўйича АҚШнинг тезкор ҳаракати бутун дунё томонидан кўрилганини эслатиб, шунга ўхшаш ёндашув Кодировга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкинлигини айтди. Зеленский фикрича, бундай чоралар Россия Президенти Владимир Путинни Украинага қарши урушни тугатиш ҳақида қайта ўйлашга ундаши мумкин.

 

Кодиров — Москвага содиқ собиқ Чеченистон раҳбари бўлиб, унинг қўшинлари бир неча бор Урушда қатнашгани ҳақида хабар қилинган. Зеленский АҚШда мавжуд босим воситаларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади ва мисол тариқасида Мадурони тезлик билан қўлга олиш операциясини келтирди.

 

Зеленскийнинг бу баёноти Россия–Украина уруши фонида юзага келаётган глобал сиёсий муносабатлар ҳақида музокаралар давом этаётган бир пайтда эълон қилинди. Шу кунларда АҚШ билан Украинанинг тинчлик музокаралари амалга оширилаётгани ҳақида Reuters хабар бермоқда. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Кодировга қарши ҳам “Мадуро модели” бўйича чоралар кўриши керак — Зеленский | Zamon.uz