Ўзбекистон

“Арипов билан тортишиб қолардик” — Қамчибек Ташиев Ўзбекистон Бош вазири билан боғлиқ ҳолатларга тўхталди

Қирғизистон–Ўзбекистон чегараси бўйича музокаралар кескин вазиятлар билан кечгани айтилди.

“Арипов билан тортишиб қолардик” — Қамчибек Ташиев Ўзбекистон Бош вазири билан боғлиқ ҳолатларга тўхталди

 

Аввалроқ Қирғизистонда Президент Садир Жапаровнинг беш йиллик раҳбарлик фаолиятига бағишланган тўрт қисмли "Президент" ҳужжатли фильми намойиш этилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Унда Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз–тожик чегарасида юзага келган кескин вазиятга тўхталиб, мазкур масалага ечим топилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва вазмин дипломатик ёндашуви муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг беш йиллик фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ҳам Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал қилиш жараёни осон кечмаганини очиқ тан олди. Унинг айтишича, айрим пайтларда музокаралар кескин тортишувларга ҳам сабаб бўлган.

 

Ташиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар чоғида жиддий келишмовчиликлар юзага келганини эслаб ўтди. “Бир пайт Арипов билан келиша олмадик. Яхши-ёмон гаплар бўлди, урушиб кетдик. У ҳам кетди, мен ҳам кетдим. Кейин у “кел, гаплашайлик” деди, лекин мен “йўқ, гаплашмайман”, деб туриб олдим”, — дея ҳикоя қилди у.

 

Унинг сўзларига кўра, айнан шу вазиятда икки томон ўртасидаги музокаралар бутунлай тўхтаб қолиш хавфи остида қолган. Агар давлат раҳбарлари шахсан аралашмаганида, жараён давом этмаслиги мумкин эди.

 

“Президентимиз ўртага тушди. Икки давлат раҳбарлари “урушманглар, талашманглар, ўтириб келишиб олинглар” деб чақирди. Шундан кейин музокаралар яна давом этди”, — деди Ташиев.

 

У ушбу жараёнлар ҳақида сўзлар экан, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара масаласини ҳал этишда раҳбарларнинг қатъий сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва сабр ҳал қилувчи омил бўлганини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Арипов билан тортишиб қолардик” — Қамчибек Ташиев Ўзбекистон Бош вазири билан боғлиқ ҳолатларга тўхталди | Zamon.uz