Ўзбекистон

Бир гуруҳ прокуратура ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Касб байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев прокуратура тизими вакилларини юксак эътироф этди.

Бир гуруҳ прокуратура ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

 

 

Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бир гуруҳ фидойи ва тажрибали мутахассислар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Мукофотлар ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва тизимдаги самарали хизматлари учун берилди.

 

Жумладан, прокуратура фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлидаги фаолияти учун Калонов Ботир Хамзаевич "Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш борасидаги жасорати учун эса Юнусов Марат Эркинович "Мардлик" ордени билан мукофотланди.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган Разакова Гулчехра Нарзуллаевна "Дўстлик" ордени билан тақдирланди. Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Зарипов Жамшид Баходирович ҳамда Президент Администрацияси масъул ходими Махмудов Муродбек Мадиёрович "Жасорат" медали билан эътироф этилди.

 

Бундан ташқари, бир қатор прокуратура ходимларига "Содиқ хизматлари учун" ва «Шуҳрат» медаллари топширилди. Давлат раҳбари ушбу мукофотлар орқали прокуратура тизимида ҳалол, масъулиятли ва фидокорона меҳнат қилаётган ходимларнинг хизматини юксак баҳолади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.