Ўзбекистон

Фарғонада ўқитувчиларни 24 соатлик навбатчиликка жалб қилган мактаб директори ишдан олинди

Ўқитувчилар кеча-кундуз навбатчиликда туришга мажбурлаган.

Фарғонада ўқитувчиларни 24 соатлик навбатчиликка жалб қилган мактаб директори ишдан олинди

 

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқитувчиларни мажбурий 24 соатлик навбатчиликка жалб қилган мактаб директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мактаб ўқитувчилари 2025 йил 25 декабрдан 6 январгача “мактабда тинчлик ва тартибни таъминлаш, ходимларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини назорат қилиш” баҳонасида навбатчиликка қўйилган. Ҳатто расмий беш кунлик таътил даврида ҳам педагоглар мактаб ҳудудида қолишга ва икки сменада навбатчилик қилишга мажбур бўлган.

 

Маълумотларга кўра, мактаб директори вазифасини бажарувчи X.Н. педагог ходимларга уларнинг лавозим йўриқномаларида назарда тутилмаган мажбуриятларни юклаган. У ўқитувчилардан кеча-кундуз навбатчиликни талаб қилиб, амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва тартибларни бузган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 6 январь куни чиқарилган буйруқ билан X.Н. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, тизимдаги масъул раҳбарларга бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.