Ўзбекистон

Жиноятчилик юқори бўлган ҳудудлар ҳокимлар, прокурорлар ва ИИБ бошлиқларига бириктирилади

Маҳалла ва туманларда криминал вазият учун шахсий жавобгарлик жорий қилинди.

Жиноятчилик юқори бўлган ҳудудлар ҳокимлар, прокурорлар ва ИИБ бошлиқларига бириктирилади

 

Ўзбекистонда жиноятчилик юқори бўлган ҳудудлар учун масъул шахслар белгиланди. Шу билан маҳалла ва туманларда криминал вазият учун “шахсий жавобгарлик” тизими жорий қилинади. Бу тартиб Президент қарорида кўзда тутилган.

 

Давлат раҳбарининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида манзилли ишларнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, жиноятчилик даражаси юқори бўлган ҳудудлар аниқ масъул раҳбарлар ва идораларга бириктирилади.

 

Қарорга кўра:

  • Жиноятчилик даражаси оғир бўлган маҳаллалар ва туманлар (шаҳарлар) – туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлар ва ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;
  • Сўнгги 5 йил давомида «қизил» тоифада бўлган маҳаллалар – Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ва ҳоким ўринбосарларига бириктирилади;
  • Сўнгги 3 йил давомида «қизил» тоифада бўлган маҳаллалар – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ва илмий ташкилотларга бириктирилади;
  • Жиноятчилик энг юқори бўлган туманлар ва шаҳарлар – вилоят даражасидаги прокурорлар ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;
  • Хотин-қизлар, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчи шахслар ҳамда низоли оилалар ҳудудида жиноятчилик кўп бўлган маҳаллалар – вилоят даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари раҳбарларига бириктирилади.

 

Масъул шахсларга ўз ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдиндан аниқлаш ва барвақт профилактика қилиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.