Жаҳон

Озарбайжон Марказий Осиёни Ғарб билан боғлаш имкониятига эга бўлган ягона ишончли давлатдир — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти мамлакатининг Марказий Осиё билан Ғарб ўртасидаги алоқадаги роли ҳақида гапирди.

Озарбайжон Марказий Осиёни Ғарб билан боғлаш имкониятига эга бўлган ягона ишончли давлатдир — Илҳом Алиев

 

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 5 январь куни маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида мамлакатининг Марказий Осиё билан Ғарб ўртасидаги алоқадаги ролини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиё ва Озарбайжон интеграцияси, шунингдек С5 минтақасининг С6 йўналишига айланиши, нафақат минтақа, балки бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга.

 

“Транспорт, логистика ва алоқа йўналишлари кўплаб етакчи халқаро актёрлар учун марказий аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиёни Ғарб билан боғлашга қодир ягона ишончли мамлакат Озарбайжондир”, – деди Илҳом Алиев.

 

Президент шунингдек, географик жиҳатдан бошқа йўналишлардан фойдаланиш мумкинлигини тан олган, бироқ ҳозирги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ғарб учун муқобил йўналишларни мақбул деб ҳисоблаш қийинлигини қайд этди. Шу сабабли, Озарбайжоннинг тирик кўприк ва ишончли шерик сифатидаги роли ортиб бораётгани, йирик лойиҳаларни амалга ошириш салоҳиятини амалда кўрсатиб келаётгани таъкидланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжон Марказий Осиёни Ғарб билан боғлаш имкониятига эга бўлган ягона ишончли давлатдир — Илҳом Алиев | Zamon.uz