Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тайёрлаган ҳужжатда байрам ва байрамолди кунларида амал қиладиган иш вақти меъёрлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистонда 2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календарини ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. Календарь Меҳнат кодекси нормалари ҳамда Президентнинг расмий байрамлар ва қўшимча дам олиш кунларига оид фармони асосида тайёрланган.

 

Янги ҳужжатда 5 кунлик (40 соатлик), 6 кунлик (40 соатлик) ва 6 кунлик (36 соатлик) иш ҳафталари учун ойлар, чораклар, ярим йил ва йил кесимида иш кунлари ҳамда иш соатлари сони ҳисоблаб чиқилган. Шунингдек, байрам ва байрамолди кунларида амал қиладиган иш вақти меъёрлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

 

Мазкур иш вақти календаридан ташкилот ва корхоналарда иш графикларини тузиш, ходимлар таътилини режалаштириш, шунингдек, ойлик ва йиллик иш соатларини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Ҳужжат меҳнат жараёнларини аниқ ва тизимли ташкил этишга хизмат қилади.

 

Агар йил давомида Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланса ёки мавжуд дам олиш кунлари кўчирилса, иш вақти календарига тегишли ўзгартиришлар киритилиши қайд этилди. Аввалроқ байрам кунларига доир дам олиш тартиби бўйича фармон имзолангани ҳақида хабар берилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди | Zamon.uz