Ўзбекистон

Ўзбекистонда қарийб 20 минг фуқарони Умрага ноқонуний юборган шахслар қўлга олинди

2024–2025 йиллар давомида фуқаролардан нақд пул кўринишида жами 22,8 миллион доллар ундирилган.

Ўзбекистонда қарийб 20 минг фуқарони Умрага ноқонуний юборган шахслар қўлга олинди

 

Ўзбекистонда қарийб 20 минг нафар фуқарони Умра зиёратига ноқонуний равишда юбориш билан шуғулланган ташкилот фаолияти фош этилди ва тўхтатилди.

 

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мазкур схема “Jalolquduq Aviatrans” компанияси ниқоби остида фаолият юритган норасмий туризм бизнеси томонидан амалга оширилган.

 

Аниқланишича, Андижон вилоятидан бўлган 41 ёшли аёл ноқонуний саёҳатларни ташкил этишда муҳим роль ўйнаган. У ўзини норасмий сайёҳлик агенти сифатида таништириб, 19 500 нафар фуқарони ноқонуний Умра сафарларига жалб қилган.

 

2024–2025 йиллар давомида фуқаролардан нақд пул кўринишида жами 22,8 миллион доллар ундирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоб-китобларига кўра, давлат ва жамоат манфаатларига етказилган зарар 1,8 миллиард сўмдан ошган. Шунингдек, 15,3 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари аниқланган.

 

Ноқонуний фаолият оқибатида зиёратчиларнинг ўзлари ҳам жиддий муаммоларга дуч келган. Хабарга кўра, 534 нафар фуқаро Саудия Арабистонига юборилган бўлиб, у ерда оғир аҳволга тушиб қолган ва етарли турар жой билан таъминланмаган. Уларнинг барчаси кейинчалик махсус рейслар орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жами 14 нафар шахсга айблов эълон қилинган, улардан 13 нафари ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда қарийб 20 минг фуқарони Умрага ноқонуний юборган шахслар қўлга олинди | Zamon.uz