Жаҳон

Россия АҚШ таъқиб қилган танкерни кузатиш учун сувости кемаси юборди

Москва АҚШ томонидан тўхтатилган Marinera танкери атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилди.

Россия АҚШ таъқиб қилган танкерни кузатиш учун сувости кемаси юборди

 

The Wall Street Journal АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Россия Венесуэла яқинида АҚШ томонидан таъқиб остига олинган нефть танкерини кузатиш мақсадида сувости кемасини юборган. Гап аввал Bella 1 номи билан танилган, ҳозирда эса Marinera деб аталадиган танкер ҳақида бормоқда.

 

Нашр маълумотига кўра, АҚШ ушбу кемани Венесуэла атрофида санкциялар остидаги нефть ташишига қарши жорий қилинган чекловларни четлаб ўтишга уринишда гумон қилган. Бироқ танкер Венесуэлада тўхтаб, нефть юклай олмаган ва натижада бўш ҳолда қолган. Шунга қарамай, АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати уни Атлантика океанида кузатишда давом этган.

 

WSJ ёзишича, Marinera ҳозирда Исландиядан тахминан 450 километр жанубда жойлашган бўлиб, Шимолий денгиз томонга ҳаракатланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлиги Шимолий Атлантика ҳудудида танкер АҚШ федераль суди чиқарган ордер асосида тўхтатилганини тасдиқлаган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШ томонидан қўлга олинган Россия кемаси билан боғлиқ вазият Москва томонидан синчковлик билан кузатилмоқда деб маълум қилди. Расмий баёнотда ҳодиса юзасидан дипломатик ва ҳуқуқий баҳо берилиши мумкинлиги истисно этилмади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия АҚШ таъқиб қилган танкерни кузатиш учун сувости кемаси юборди | Zamon.uz