Ўзбекистон

2025 йилда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 195,3 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 129 млрд 263 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилган.

2025 йилда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 195,3 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

 


Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 2025 йил давомида жами 17,3 трлн сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

 

Шундан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 8 трлн сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилди, қолган 9,3 трлн сўм давлат бюджетига йўналтирилди.


Имтиёз қўлланилган асосий товарлар қаторига транспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда металл хом ашёлари киради.


Ҳисобот даврида 2,4 млрд АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар хорижий бозорларга экспорт қилинди. Асосий савдо ҳамкорларимиз Қозоғистон, Хитой, Россия, Туркия, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари бўлди.


Бошқарма томонидан божхона қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш доирасида 59 та ҳолатда жами 195,3 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.


Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 129 млрд 263 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди. Шунингдек, акциз маркаси билан маркаланмаган 96 та ҳолатда қиймати 2,6 млрд сўм бўлган 74 099 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.


Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича 49,6 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.


Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 891 кгдан ортиқ кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйилган.


Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилмоқда. Божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни доимий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, 2025 йилда Тошкент вилояти ҳудудидаги 72 та тадбиркорлик субъекти томонидан қиймати 270 млн АҚШ долларига тенг бўлган 762,5 минг тонна хом ашё “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига жойлаштирилди. Қайта ишлангандан сўнг қиймати 246,2 млн АҚШ доллари ва оғирлиги 420,6 минг тоннани ташкил этган тайёр маҳсулотлар экспорт қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2025 йилда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 195,3 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди | Zamon.uz