Жаҳон

АҚШ Венесуэла нефтини назорат остига олади, Хитойга экспорт тўхтатилди

Савдодан тушган маблағлар Венесуэла иқтисодиётини тиклаш мақсадида ишлатилиши режалаштирилган.

АҚШ Венесуэла нефтини назорат остига олади, Хитойга экспорт тўхтатилди

 

АҚШ Венесуэланинг денгиз блокадасини бекор қилиш, бироқ мамлакатнинг нефть экспорти устидан тўлиқ назорат ўрнатмоқчи. Бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райт 7 январь куни Goldman Sachs энергетика конференциясида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Венесуэла нефтини сотиш жараёни АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилади, савдодан тушган маблағлар эса Вашингтон назоратидаги махсус ҳисоб-рақамларга йўналтирилади. Кейинчалик ушбу маблағлар Венесуэла иқтисодиётини тиклаш мақсадида ишлатилиши режалаштирилган.

 

Дастлаб Венесуэла омборларида сақланаётган нефть, кейинчалик эса номаълум муддат давомида мамлакатда ишлаб чиқариладиган хом нефть сотилиши кўзда тутилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп илгари Венесуэла АҚШга 30–50 миллион баррель нефть етказиб беришини билдирган. Унинг таъкидлашича, савдо бозор нархларида амалга оширилади ва тушум “икки мамлакат халқи манфаатлари учун” сарфланади.

 

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, маблағларни АҚШ Ғазначилиги ҳисобларида сақлаш уларни Венесуэла кредиторларидан ҳимоя қилиш имконини беради. Шунингдек, АҚШ маъмурияти Венесуэлага нисбатан санкцияларни босқичма-босқич юмшатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

 

Трамп маъмурияти Венесуэла нефть саноатини тиклаш жараёнига Chevron, ExxonMobil вa ConocoPhillips каби Америка компанияларини жалб этиш ниятида. Мутахассислар баҳосига кўра, Венесуэла энергетика секторини тиклаш учун 100–200 миллиард долларгача инвестиция талаб этилади.

 

Мазкур хабарлар фонида 7 январь куни жаҳон бозорларида нефть нархлари пасайди: Брент нефти 1,3 фоизга тушиб, баррелига 60 доллардан пастлади, WTI эса 2 фоизга арзонлаб, 56 долларни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, Reuters маълумотига кўра, Венесуэла сўнгги беш кун давомида Хитойга нефть етказиб бермаган, АҚШга экспорт эса Chevron орқали давом этмоқда.

 

Ўтган ой, инқироздан олдин, мамлакат Хитойга кунига тахминан 700 минг баррель ва Қўшма Штатларга кунига 150 минг баррель нефть етказиб берган эди.

custom img

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

custom img

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"