Жаҳон

АҚШ вице-президенти Трампнинг “очкўзлиги” ҳақидаги фикрларга изоҳ берди

Венс Трампнинг “очкўз” сиёсати АҚШ манфаатлари ва халқ фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.

АҚШ вице-президенти Трампнинг “очкўзлиги” ҳақидаги фикрларга изоҳ берди

 

АҚШ вице-президенти Ж.Д.Венс Fox News телеканалига берган интервьюсида президент Доналд Трампнинг «очкўзлиги» ҳақидаги баҳсларга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Трампнинг қатъий ва манфаатпараст сиёсати Америка халқининг фаровонлиги ҳамда Қўшма Штатлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Венснинг сўзларига кўра, АҚШга айнан шундай позицияга эга президент зарур. У Трампнинг ёндашувини Америка етакчисидан кутиладиган табиий сиёсий хулқ-атвор сифатида баҳолади.

 

“У Америка манфаатларини ҳимоя қилишга очкўз. Бизга Америка халқининг фаровонлиги учун очкўз бўла оладиган президент керак”, — деди вице-президент.

 

Шу билан бирга, Колумбия президенти Густаво Петро Трамп томонидан билдирилган танқидий фикрларга муносабат билдириб, бундай баёнотларни “қарилик менталитети” билан изоҳлади. Петро АҚШ президенти уни асоссиз равишда айблаганини таъкидлаб, Трампни қўллаб-қувватлаган сайловчиларни кескин танқид қилган.

 

Аввалроқ, Трампнинг Венесуэладан кейин Колумбияга нисбатан ҳам босим ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларига жавобан Густаво Петро мамлакатини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ вице-президенти Трампнинг “очкўзлиги” ҳақидаги фикрларга изоҳ берди | Zamon.uz