Жаҳон

АҚШда иммиграция ходими аёлни отиб ўлдирди

Трамп Миннеаполисдаги отишмани “ўзини ҳимоя қилиш” деб баҳолади ва ICE'ни қўллаб-қувватлади.

АҚШда иммиграция ходими аёлни отиб ўлдирди

 

АҚШнинг Миннесота штати, Миннеаполис шаҳрида Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходими томонидан аёл отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса йўл ўртасида тўхтаб қолган SUV автомобили атрофида содир бўлган. Кузатув камераларида ICE ходимлари транспорт воситасига яқинлашгани, ходимлардан бири эшикни очишни талаб қилиб, тутқични ушлагани акс этган. Автомобиль олдинга ҳаракатлана бошлаган пайтда, унинг олдида турган ICE ходими қуролидан камида икки марта ўқ узган. Оқибатда автомобилни бошқариб келаётган аёл ҳалок бўлган. CBS телеканали маълумотига кўра, ҳалок бўлган аёл АҚШ фуқароси бўлган.

 

Ҳодиса юзасидан Миннеаполис мери Жейкоб Фрей ICE'ни шаҳарни тарк этишга чақирди. Унинг таъкидлашича, агентлик содир бўлган воқеани “ўзини ҳимоя қилиш” сифатида кўрсатишга уринмоқда, бироқ бу изоҳни у «асоссиз» деб баҳолаган.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм эса аёл ICE ходимларини автомобиль билан босиб ўтишга уринганини, ҳаттоки улардан бирига зарба берганини маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам воқеани шарҳлар экан, аёл ICE ходимига “қасддан ва зўравонлик билан” қаршилик кўрсатганини айтди.

 

Шунингдек, Доналд Трамп Truth Social платформасида эълон қилган баёнотида отишма “ўзини ҳимоя қилиш” доирасида содир бўлганини билдириб, ICE ходимларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Президент воқеа учун “радикал чап қанот”ни айблаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.