Ўзбекистон

Метан заправкалар фаолиятига яна чеклов жорий этилди

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти газ босими даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

Метан заправкалар фаолиятига яна чеклов жорий этилди

 

Магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилаётгани муносабати билан табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор таъминлаш мақсадида бир қатор зарур чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Хусусан, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, жамоат транспорти ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда.

 

Маълум қилинишича, бугун, 8 январдан бошлаб метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади.

 

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти газ босими даражасидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Метан заправкалар фаолиятига яна чеклов жорий этилди | Zamon.uz