Ўзбекистон

Ўзбекистонда донорлик қони танқислиги сақланиб қолмоқда — ССВ

2025 йилда 153 тонна донорлик қони тайёрланди, бироқ донорлар сони ЖССТ тавсиясидан уч баравар кам.

Ўзбекистонда донорлик қони танқислиги сақланиб қолмоқда — ССВ

 

Ўзбекистонда 2025 йил давомида тиббий эҳтиёжлар учун 153 тонна донорлик қони тайёрланди. Бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан ўсишни кўрсатмоқда, бироқ мамлакатнинг тўлиқ эҳтиёжларини қондириш учун донорлик ҳаракатини янада ривожлантириш зарур.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилда 148 тонна, 2023 йилда эса 130,6 тонна донорлик қони тайёрланган. Шу тариқа, 2025 йилги кўрсаткич сўнгги уч йил ичидаги энг юқори натижа бўлди.

 

Республика қон қуйиш маркази директори Алонур Саидовнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда ҳар 1000 аҳолига 10 нафар донор тўғри келмоқда. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган ҳар 1000 кишига 30 донор стандартидан қарийб уч баравар паст.

 

Мутахассислар ушбу кўрсаткичга эришиш онкологик ва гематологик касалликларни даволаш, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ва фавқулодда ҳолатларда жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун зарур қон компонентлари билан тиббиёт муассасаларини тўлиқ таъминлаш имконини беришини қайд этмоқда.

 

Ихтиёрий қон топширишни рағбатлантириш мақсадида мамлакатда қон хизматлари моддий-техник базаси кенгайтирилмоқда, ҳудудларда махсус жиҳозланган мобил қон топшириш бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ, фахрий донорлар учун бир марталик тўловлар миқдори оширилди, уларга имтиёзли таътил, бепул жамоат транспортидан фойдаланиш ҳамда санаторий йўлланмаларини олиш ҳуқуқлари берилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистонда донорлик қони танқислиги сақланиб қолмоқда — ССВ | Zamon.uz