Ўзбекистон

Ўзбекистонда никоҳ шартномалари энди видеоконференция орқали ҳам расмийлаштирилади

Никоҳ шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда никоҳ шартномалари энди видеоконференция орқали ҳам расмийлаштирилади

 

Ўзбекистонда никоҳ шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби белгиланди. Адлия вазирлиги томонидан “Никоҳ шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Низомга мувофиқ, никоҳ шартномалари нотариуслар томонидан бевосита нотариал идора биносида, видеоконференция орқали ёки ариза берувчининг илтимосига кўра жойига чиққан ҳолда расмийлаштирилади.

 

Шартномани тузиш учун ариза берувчи шахс нотариал идорага шахсан мурожаат қилиши ёки Давлат хизматларининг ягона давлат реестри (ЙДХР) ҳамда E-notarius.uz ахборот портали орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Шартномани тасдиқлаш жараёнида нотариус ариза берувчи(лар)нинг шахсини аниқлайди ва қуйидаги ҳолатларни текширади: томонларнинг никоҳ ёшига етганлиги, улар ўртасида никоҳ тузилган ёки тузилмаганлиги, томонлардан бирининг бошқа шахс билан амалдаги никоҳи мавжуд эмаслиги, шунингдек никоҳ шартномаси илгари тузилмаганлиги.

 

Тўловлар амалга оширилгач ва шартнома лойиҳаси тўлиқ расмийлаштирилгач, томонлар шартномани имзолаш учун бир вақтнинг ўзида нотариал идорага таклиф этилади. Шартноманинг барча нусхалари томонлар томонидан нотариус иштирокида, уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ кўрсатилган ҳолда шахсан имзоланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда никоҳ шартномалари энди видеоконференция орқали ҳам расмийлаштирилади | Zamon.uz