Ўзбекистон

Президент Фармони билан коррупцияга қарши кураш тизими янги босқичга кўтарилди

Миллий сертификатлаш, “E-qaror” ва сунъий интеллект тизимлари жорий қилинади, коррупция ҳақида хабар берувчилар ҳимояланади ва рағбатлантирилади.

Президент Фармони билан коррупцияга қарши кураш тизими янги босқичга кўтарилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон коррупцияга қарши давлат сиёсатини изчил давом эттириш, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш, шунингдек, Коррупцияга Қарши Кураш Агентлиги фаолиятини янги, самарали босқичга кўтаришни мақсад қилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Фармон асосида амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

 

1. Агентлик фаолияти ва ходимлар таркиби:

Соҳа бўйича 5 мингдан ортиқ ходимнинг фаолияти вертикал ва горизонталь уюшган ҳамкорлик тизимида амалга оширилади, бу эса давлат органлари ўртасида самарали интеграцияни таъминлайди.

 

2. Миллий сертификатлаш менеджмент тизими:

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши фаолиятни баҳолаш ва сертификатлаш тизими жорий этилади.

 

Ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ ташкилот миллий сертификат олади, бу сертификат ISО 37001 халқаро стандартининг муқобили бўлиб, ҳар бир ташкилот учун ўртача 400 млн сўм иқтисодий самарани таъминлайди.

 

3. Рақамли ва сунъий интеллект платформалари:

“Хавф-таҳлил маркази” ва “Рақамли комплаенс” платформалари жорий қилинади, улар орқали коррупциявий хавф-ҳатарлар анъанавий 5-6 кунлик текширув ўрнига 1 соат ичида аниқланиши мумкин бўлади.

 

Вазирлик ва идоралар, жумладан солиқ, молия ва меҳнат базалари интеграция қилинади; шу билан ҳар қандай коррупциявий хатарни тезкор аниқлаш имконияти яратилади.

 

4. “E-qaror” тизими ва очиқлик:

Давлат органлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар “E-qaror” электрон тизимида эълон қилинади. 2021–2025 йилларда тизимга 24 417 ҳужжат киритилган, уларнинг 9 006 таси яширилган, шундан 1 911 таси маблағ ажратиш билан боғлиқ.

 

Ҳужжатларни асоссиз эълон қилмаслик давлат органларининг очиқлик қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади ва тегишли жавобгарликни юзага келтиради.

 

5. Рақамлаштириш ва электрон хизматлар:

Юқори хавф-хатарли вазифалар ва хизматлар минимал рақамлаштириш талабларига мувофиқ бажарилади.

 

Анъанавий хизматларнинг 300 дан ортиғи электрон тизимга ўтказилади, шу билан бирга, халқаро молия ташкилотлари маблағларидан фойдаланиладиган лойиҳалар рақамлаштирилади, коррупциявий омилларни бартараф этиш имконияти ошади.

 

6. Молиявий назорат ва таҳлил:

Агентлик, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўтказилган молиявий назорат ва аудит натижаларини электрон тизим орқали кузатади.

 

Илмий асосланган ечимлар ишлаб чиқилади ва ходимлар малака ошириш дастурларида иштирок этади.

 

7. Жамоат назорати ва фуқароларнинг иштироки:

Фуқаролик жамияти институти коррупцияга қарши жамоат назорати, мониторинг ва жамоатчилик фикрини ўрганиш фаолиятини амалга оширади.

 

2026 йилдан ижтимоий соҳа инвестициялари учун маблағ сарфида очиқликни таъминлаш мақсадида, маҳалла ва жамоат фаоллари иштирокида ташаббускор гуруҳлар шакллантирилади. Масалан, 2025 йилда Андижон вилоятида бу гуруҳлар фаолияти орқали “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасида 42 млрд сўм иқтисод қилинган.

 

8. Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш:

Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий механизмлар билан ҳимояланади.

 

Хабар берувчилар сонининг 50 фоизга ошиши кутилмоқда.

 

Давлат органлари, фуқаролик жамияти ва фаол шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони жорий қилинади. Ҳар йили 9 декабрь, Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида тақдим этилади.

 

Фармон натижасида коррупцияга қарши кураш тизими рақамлаштирилади, мониторинг ва хавф-ҳатарларни аниқлаш самарадорлиги ошади, давлат органларида очиқлик ва шаффофлик таъминланади, шунингдек, фуқаролар ва ташкилотларнинг иштироки кенгайтирилади.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Транспорт вазирлиги Яқин Шарқда сайёҳларни ёрдамсиз қолдирган туроператорларни танқид қилди

Вазирлик маълумотига кўра, эвакуация қилинаётган фуқароларнинг қарийб 95 фоизи ҳудудга пакетли турлар орқали сафар қилган.

custom img

Тўрткўлда МИБ орқали 1,1 млрд сўмлик электр қарзи ундирилди

Маълум бўлишича, фуқаро ўз корхонасида электрдан ўғринча фойдаланиб 1,1 млрд сўм зарар етказган.

custom img

Наманганда фарғоналик солиқчи пора олаётганда қўлга тушди

У Фарғона туманидаги ер майдонини наманганлик тадбиркорга 95 доллар эвазига ажратиб бермоқчи бўлган.

custom img

Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди

Портлаш машинага ўрнатилган метан газ баллонининг техник носозлиги оқибатида содир бўлган.

custom img

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Мансабдорлар фуқаронинг турар жой хонадонини нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"