Ўзбекистон

"Қип-қизил ўзбек, рус синфда ўқийди" — Алишер Қодиров

"Миллий тикланиш" партияси етакчиси болаларнинг ўз она тилида таълим олмаслигини танқид қилди ва унинг оғир оқибатлари ҳақида гапирди.

"Қип-қизил ўзбек, рус синфда ўқийди" — Алишер Қодиров

 

“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров болаларнинг ўз она тилида таълим олмаслиги масаласини танқид қилиб, бу ҳолат таълим сифати ва боланинг устун манфаатларига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, таълим олиш дегани — бола тушунадиган тилда билим олиш деганидир. Айни пайтда эса кўплаб болалар билмаган тилда таълим олаётгани уларнинг манфаатларига зид келмоқда. Қодиров бу танлов амалдаги қонунчилик асосида ота-оналарга берилганини, бироқ натижада болаларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини қайд этди.

 

Партия етакчисининг айтишича, таълим тўғрисидаги қонунда боланинг устун манфаати етарлича инобатга олинмаган. Хусусан, у таълим тилини танлаш ҳуқуқи боланинг ўзига тегишли бўлиши керак, деган таклифни илгари сурди. Унинг фикрича, ҳозирда ота-оналар бу танловни амалга оширмоқда ва бу айрим ҳолларда болаларга жиддий зарар етказмоқда.

 

Қодиров партия вакиллари томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги мактабларда олиб борилган таҳлилларга таянган ҳолда, кўплаб ўзбек болалар 1-синфдан бошлаб рус синфларида ўқиётганини маълум қилди. Натижада, айрим ўқувчилар 6-синфга келиб ҳам на математика, на физиканинг бошланғич фундаментал билимларини етарли даражада ўзлаштира олмаётгани кузатилган.

 

Унинг таъкидлашича, бундай ўқувчилар таълим жараёнида асосан тилни тушунишга уриниб, фан мазмунини ўзлаштиришдан четда қолмоқда. Бу ҳолат юқори синфларда билим бўшлиқларига, олий таълимга кириш имтиҳонларида эса паст натижаларга олиб келмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Қип-қизил ўзбек, рус синфда ўқийди" — Алишер Қодиров | Zamon.uz