0

Рамзан Қодиров Зеленскийнинг “ўғирлаш” ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди

Чеченистон раҳбари АҚШга қаратилган чақириқни Киевнинг тинчликни истамаслигига далил деб баҳолади.

Рамзан Қодиров Зеленскийнинг “ўғирлаш” ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШ расмийларига Венесуэладаги каби махсус операция ўтказиб, уни ўғирлаш ҳақидаги чақириғига кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда новости маил нашри хабар берди.

 

Қодиров ўзининг Telegram каналида эълон қилган баёнотида Украина раҳбарини танқид остига олиб, бу каби чақириқларни Киевнинг ҳақиқий тинчликка интилмаётганининг яна бир исботи сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, Зеленский бундай ғояларни шахсан амалга ошириш ҳақида эмас, балки учинчи томонлар орқали рақибларини йўқ қилишга чақирмоқда.

 

“У мени ўғирлаб кетиш ҳақидаги фикрни илгари сурмоқда, бироқ буни ўзи амалга оширишга ҳам уринмайди. У четда туриб, бошқа биров бу ишни қилаётганини томоша қилишни истайди”, — дея ёзган Қодиров.

 

Чеченистон раҳбари Вашингтонга қаратилган бундай мурожаатларни хўрловчи деб баҳолаб, уларни Украина раҳбариятининг тинчлик музокараларини бузишга уринишлари билан изоҳлади.

 

Шунингдек, Қодиров Чеченистонга қарши ҳар қандай куч ишлатиш уринишлари оғир оқибатларга олиб келишини таъкидлаб, Зеленскийни бундай ҳаракатлардан огоҳлантирди.

 

Аввалроқ Владимир Зеленский АҚШ Венесуэлага нисбатан қўлланган «тажриба»ни қўллаб, Рамзан Қодировга қарши Николас Мадурога қарши амалга оширилган операцияга ўхшаш чоралар кўриши кераклигини билдирган эди. Унинг фикрича, бундай босим Россия раҳбариятини қарорларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Рамзан Қодиров Зеленскийнинг “ўғирлаш” ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди