Ўзбекистон

Сангинов бир қанча нефть базалари раҳбарларини ишдан олди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси танқидий йиғилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод этди.

Сангинов бир қанча нефть базалари раҳбарларини ишдан олди

 

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов раҳбарлигида нефть базалари фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда нефть базалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабар берди.

 

Унда нефть базалар фаолиятини соғломлаштириш, молиявий ва интизомий ҳолатни яхшилаш, солиқ юкини оптималлаштириш, ишчи-хизматчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ўртача иш ҳақини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, аҳолига ҳалоллик, поклик ва очиқлик тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш орқали сифатли нефть маҳсулотларини етказиб бериш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

 

Олиб борилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасига кўра, йил давомида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сангинов бир қанча нефть базалари раҳбарларини ишдан олди | Zamon.uz