Ўзбекистон

Тошкентда Оnix юк машинасига урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.

Тошкентда Оnix юк машинасига урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

 

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 8 январ куни соат тахминан 05:00 да Янги Ўзбекистон кўчасининг иккинчи даражали йўлида 2004 йилда туғилган M.Р. бошқарувидаги Оnix русумли автомобиль ҳаракатланиб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган GAZ-63 юк автомашинасига бориб урилган.

 

ЙТҲ оқибатида Оnix автомобилининг йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва суратларда тўқнашув натижасида ҳар икки транспорт воситаси ёниб кетгани акс этган. Ҳайдовчиларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда Оnix юк машинасига урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди | Zamon.uz