Ўзбекистон

Хитой АҚШ Конгресси ходимларининг электрон почталарини бузиб кирди — Financial Times

Хакерлар Вакиллар палатасининг Хитой масалалари билан шуғулланувчи қўмитаси, шунингдек, ташқи сиёсат, разведка ва қуролли кучлар бўйича қўмиталар ёрдамчиларининг электрон почта тизимларига кириш имконига эга бўлган.

Хитой АҚШ Конгресси ходимларининг электрон почталарини бузиб кирди — Financial Times

 

 

Financial Times нашрининг хабар беришича, Хитой разведкаси билан боғлиқ деб ҳисобланаётган “Salt Typhoon” кибержосуслик кампанияси доирасида АҚШ Конгрессининг бир қатор муҳим қўмиталари ходимларининг электрон почта тизимларига ноқонуний равишда кирилган. Ушбу ҳужумлар 2025 йил декабрь ойида аниқланган.

 

Манбаларга кўра, хакерлар Вакиллар палатасининг Хитой масалалари билан шуғулланувчи қўмитаси, шунингдек, ташқи сиёсат, разведка ва қуролли кучлар бўйича қўмиталар ёрдамчиларининг электрон почта тизимларига кириш имконига эга бўлган. Айрим ҳолатларда мансабдор шахсларнинг қўнғироқлари ва хабар алмашувлари ҳам кузатув остига олингани айтилмоқда.

 

АҚШ расмийлари тармоқларда муайян заифликлар мавжудлигини тан олган, бироқ дипломатик сабаблар туфайли ҳозирча Хитой Давлат хавфсизлик вазирлигига қарши санкциялар жорий этишни кечиктирган. Оқ уй ҳамда ҳужумга учраган қўмиталар бу масала юзасидан расмий изоҳ бермаган.

 

Хитой томони эса барча айбловларни қатъиян рад этмоқда. Пекин бу хабарларни асоссиз айбловлар деб атаган. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари Конгресс аъзолари ва уларнинг ёрдамчилари, айниқса ҳарбий ва разведка тузилмаларини назорат қилувчилар, узоқ йиллардан буён кибержосусликнинг асосий нишони бўлиб келаётганини таъкидламоқда.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"