Ўзбекистон

Янгийўлда итларни гўшти учун ўлдирган фуқаро қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, терговга қадар текширув бошланган.

Янгийўлда итларни гўшти учун ўлдирган фуқаро қамоққа олинди

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро итларни гўшти учун ўлдириб келгани аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди. Аввалроқ ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликда кескин мунозараларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ муносабат билдирди.

 

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 2025 йил сентябрь ойида Янгийўл шаҳри "Сабо" маҳалласида содир этилган. 27 ёшли фуқаро ўзига тегишли итни қасддан ўлдиргани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган. У ушланган бўлиб, дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтилишича, амалдаги қонунчиликка кўра ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун 1,2 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача жарима белгиланган. Агар бундай ҳолат такрор содир этилса, жарима миқдори 20 миллион сўмгача етиши ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янгийўлда итларни гўшти учун ўлдирган фуқаро қамоққа олинди | Zamon.uz