0

АҚШнинг Венесуэла устидан назорати бир йилдан ортиқ давом этиши мумкин — Трамп

Бу назорат нефть сотиш, нархлар пасайиши ва республика молиявий тикланишига доир долзарб жиҳатларни ҳам ўз ичига олади.

АҚШнинг Венесуэла устидан назорати бир йилдан ортиқ давом этиши мумкин — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп “The New York Times” нашрига берган интервьюсида Америка Қўшма Штатлари Венесуэла устидан назоратни амалга оширишни бир йилдан кўпроқ вақт давомида давом эттириши мумкинлигини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, бу назорат Венесуэладан нефть сотиш, унинг нархларининг пасайтирилиши ҳамда республиканинг иқтисодий молиялаштирилишига доир долзарб жиҳатларни ҳам ўз ичига олади.

 

Унинг айтишича, АҚШ Венесуэланинг нефть ресурсларини “фойдали усулда қайта тиклаш” ва уларни бозорда сотиш орқали глобал нархларни пасайтиришга интилади ҳамда нефтдан тушган даромадлар ёрдамида Венесуэла иқтисодиётини қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Трамп вақтинчалик ҳукумат билан ҳамкорлик муваффақиятли давом этаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, президент АҚШ расмийлари Венесуэланинг нефть ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича назорат ўрнатиш масаласини бошқа мамлакатлар билан музокаралар орқали амалга ошираётгани ва бу жараёнда нефть бозорининг барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатишни мақсад қилаётгани ҳақида ҳам фикр билдирди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШнинг Венесуэла устидан назорати бир йилдан ортиқ давом этиши мумкин — Трамп