Ўзбекистон

“Бошлиқ бўлгани учун йўқ дея олмадим” — Республика дерматовенерология ва косметология маркази Жиззах вилояти филиалида 864 млн сўм пул маблағи талон-торож қилинди

Ғазначи бўлиб ишлаган шахс тиббиёт муассасасида пуллик хизматлардан фойдаланган жами 2 121 нафар фуқаронинг маблағларини ўзлаштирган. Шундан сўнг у камомадни яшириш учун 74 нафар мижозга қалбаки чиқим ордерларини расмийлаштирган. Қолаверса, бошқа қонун бузилишларига ҳам йўл қўйилган.

“Бошлиқ бўлгани учун йўқ дея олмадим” — Республика дерматовенерология ва косметология маркази Жиззах вилояти филиалида 864 млн сўм пул маблағи талон-торож қилинди

 

РИД ва КИАТМ Жиззах вилояти филиали ҳисобчиси катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштириб, жиноий жавобгарликка тортилди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Маълум бўлишича, фуқаро Н.О. тиббиёт муассасасида 2023 йилда ғазначи лавозимида иш бошлаган. У дастлаб 2024 йилда филиал раҳбарининг бир марталик моддий рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи асосида ходимларга ажратилган қарийб 21 млн сўм маблағни ўзлаштирган. Ҳисобчи эса ёрдам пулини олганликлари юзасидан ходимлардан имзо олиб қолган.

 

Гувоҳларнинг қайд этишича, филиал раҳбари Хайитбоев 27 нафар ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик моддий рағбат пули ажратган. Маблағлар нақд шаклда берилиши керак бўлган, аммо айрим ҳолларда Хайитбоев ходимларни хонасига чақириб, ошхона қурилиши учун пул етишмаётганини айтиб, пулларни олдим деган тўлов топшириқномасига имзо қўйишни сўраган. Шифокорлар эса бошлиқ айтгани учун йўқ деёлмаган. Хайитбоев эса суддаги кўрсатмасида бу ҳолатларни рад этган.

 

Судланувчи Н.О.нинг кўрсатмасига кўра, бош ҳисобчи бир неча ҳолатда ходимларга меҳнат таътили учун ортиқча пул ҳисоблаб чиққан. Бу ҳолат ходимларнинг иш стажини юқори кўрсатиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Қолаверса, тиббиёт муассасасида давлат харидларида ҳам қонун бузилишларига йўл қўйилган. Қайд этилишича, икки ҳолатда савдонинг “танлов” тури четлаб ўтилиб, “электрон дўкон” тизими орқали харид амалга оширилган. Оқибатда, бир хил хизмат учун икки ёки учта шартнома асосида харидлар қилинган ва қарийб 68 млн сўм ортиқча маблағ сарфланган.

 

Энг йирик ўзлаштириш ҳолати 2025 йил 1 январдан 11 июлга қадар бўлган даврга тўғри келади. Суд ҳужжатига кўра, ушбу вақт мобайнида шифохонага пуллик тиббий хизматлардан 3 млрд 926 млн 386 минг сўм маблағ тушган. Шундан 2 млрд 939 млн 437 минг сўми филиалнинг ҳисоб рақамига ўтказилган. Шунингдек, 7 ой давомида овқат учун 116 млн 644 минг сўм тўлов қилинган. Натижада, нақд кўринишидаги 864 млн 418 минг сўм пул маблағи банкка кирим қилинмаган.

 

Судланувчи Н.О. дастлаб филиал раҳбари ва бош ҳисобчи билан пулларни бўлишиб олганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу “жавобгарлар қанча кўп бўлса, тўлов қилувчилар шунча кўпаяди” деган фикрга асосланган. Аммо суддаги кўрсатмасида маблағларни бир ўзи шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдирган.

 

Текширувларда камомад аниқлангач, Республика дерматовенерология ва косметология маркази Жиззах вилояти филиали директори Хайитбоев бошқа ҳисобчи Махамматовага масалани қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган. Шундан сўнг икки ҳисобчи камомадни яшириш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилган 74 нафар бемор номига сохта чиқим ордерларини расмийлаштириб, уларни директорга тасдиқлатган.

 

Фуқаровий даъвогарнинг билдиришича, судланувчи йирик миқдордаги ўзлаштириш ишида Хайитбоев ва ҳисобчи Махамматова билан тил бириктирган. Даъвогар айбдорлар томонидан 879 млн 309 минг сўм зарар вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўлиқ қопланганини маълум қилиб, суддан судланувчига қонуний енгиллик сўраган.

 

Филиал раҳбари суддаги кўрсатмасида ходимларга тайинланган моддий ёрдам пулларини олмаганини, бироқ сохта чиқим ордерларини тасдиқлаганини маълум қилган. У одамларнинг пуллари қайтарилмаганидан бехабар бўлганини айтган.

 

2026 йил 6 январ куни Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди мазкур иш бўйича Н.О.ни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топди. Суд ҳукмига кўра, у 1 йил муддатга давлат улуши мавжуд бўлган барча турдаги ташкилотларда ғазначилик билан боғлиқ мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шунингдек, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳар икки жазо алоҳида ижро этилади.

 

Бундан ташқари, Жиззах вилояти прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 879 млн сўм пул маблағининг 14 млн 891 минг сўми давлат даромадига ўтказилиб, 864 млн 418 минг сўми Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланди.

 

                                                                                                                          Шаҳзод Ўроқбоев тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Бошлиқ бўлгани учун йўқ дея олмадим” — Республика дерматовенерология ва косметология маркази Жиззах вилояти филиалида 864 млн сўм пул маблағи талон-торож қилинди | Zamon.uz