Ўзбекистон

Бухорода 15 ёшли болани машина уриб, қочиб кетиши ортидан юзлаб Damas ва Labo'лар ушлаб турилди

Шофиркон туманида автомашиналарнинг ҳужжатсиз ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди.

Бухорода 15 ёшли болани машина уриб, қочиб кетиши ортидан юзлаб Damas ва Labo'лар ушлаб турилди

 

Ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим интернет нашрларида “Шофиркон туманида юзлаб Damas ва Labo русумли автомашиналари ҳужжатсиз ушлаб турилгани” ҳақида тарқатилган хабарлар юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

 

Аниқланишича, 2026 йил 7 январь куни соат 14:12 да Шофиркон туман касалхонаси шифокори томонидан туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳодиса оқибатида 2011 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро M.T. турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб келинган.

 

Терговга қадар текширув давомида вояга етмаган фуқаро велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, орқадан келаётган оқ рангли «Damas» русумли автомашина билан тўқнашгани, ҳайдовчи эса жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан, уни хавф остида қолдириб, воқеа жойидан яширингани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноятни фош этиш, гумон қилинувчи транспорт воситаси ва ҳайдовчини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тезкор-қидирув ва процессуал тадбирлар амалга оширилган.

 

Хусусан, Шофиркон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган оқ рангли «Damas» ва «Labo» русумли автомашиналар текширувдан ўтказилган. Ушбу транспорт воситалари фақат текширув мақсадида вақтинча тўхтатилган, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган автомашиналар эгаларига дарҳол қайтарилган, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Шунингдек, 2026 йил 9 январь куни соат 00:00 ҳолатига кўра, эксперт-криминалистик текширувлар натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган гумонланувчи шахс Ғиждувон туманида туғилган Б.У. экани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 2026 йил 7 январь куни соат 11:50 атрофида содир бўлган бўлиб, гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлган.

 

Шунингдек, унга тегишли оқ рангли «Damas» русумли автомашина аниқланиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли процессуал чоралар кўрилмоқда.

 

Айрим хабарларда келтирилган “ҳайдовчилар касал фуқароларни ташиб келаётгани ёки қария ота-оналарини кўриш учун йўлга чиққани сабабли узоқ вақт ушлаб турилгани” ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда тасдиқланмаган. Ушбу мазмунда Ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат ёки шикоят келиб тушмаган.

 

Таъкидланишича, барча амалга оширилган тадбирлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятни фош этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида, амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда бажарилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода 15 ёшли болани машина уриб, қочиб кетиши ортидан юзлаб Damas ва Labo'лар ушлаб турилди | Zamon.uz