Жаҳон

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Трамп ағдарилишини айтди

Хоманаий ўз чиқишида тарихий мисоллар келтириб, Фиръавн, Намруд, Ризо шоҳ ва Муҳаммад Ризо каби "золимлар" ҳокимиятининг энг юқори чўққисида қулаганини эслатди.

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Трамп ағдарилишини айтди

 

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманай мамлакатда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида кескин баёнот берди. Давлат телевидениеси орқали намойиш этилган нутқида у Трамп «албатта қулашига маҳкум» эканини таъкидлади ва Эрон Ислом Республикаси босимлар қаршисида чекинмаслигини билдирди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

 

Хоманай ўз чиқишида тарихий мисоллар келтириб, Фиръавн, Намруд, Ризо шоҳ ва Муҳаммад Ризо каби «золимлар» ҳокимиятининг энг юқори чўққисида қулаганини эслатди. «Трамп шуни билиши керакки, уларнинг барчаси кибрининг авжида тахтдан ағдарилган. У ҳам худди шундай тақдирга дучор бўлади», деди Эрон олий раҳбари.

 

Шунингдек, Хоманай намойишчиларни «бузғунчилар» ва «саботажчилар» деб атаб, уларни хорижий кучлар, хусусан АҚШ манфаатларига хизмат қилишда айблади. Унинг сўзларига кўра, тартибсизликлар чоғида давлат ва жамоат мулкига зарар етказилган, Теҳрон эса «чет элликлар ёлланмаси» сифатида ҳаракат қилаётганларга тоқат қилмайди.

 

Сўнгги ҳафталарда Эронда инфляция ва миллий валютанинг кескин қадрсизланиши сабаб бошланган норозиликлар мамлакатнинг барча вилоятларига ёйилди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўнлаб қурбонлар ва минглаб ҳибсга олишлар ҳақида хабар бермоқда. Норозиликлар дастлаб иқтисодий талаблар билан бошланган бўлса, ҳозирда бевосита ҳукумат ва олий раҳбарга қарши сиёсий шиорлар билан давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.