Жаҳон

Эронда намойишчилар ҳукумат вакилларини тириклайин ёқиб юборгани айтилмоқда

Норозиликлар Эрон миллий валютасининг кескин қадрсизланиши ортидан бошланган бўлиб, ҳозирга келиб мамлакатнинг барча 31 вилоятини қамраб олган.

Эронда намойишчилар ҳукумат вакилларини тириклайин ёқиб юборгани айтилмоқда

Эроннинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши оммавий намойишлар давом этмоқда. Хорижий ва маҳаллий манбаларга кўра, 8-январ куни Шимолий Хуросон вилоятининг Эсфараен шаҳрида юз берган тартибсизликлар вақтида шаҳар прокурори Али Акбар Ҳусайнзода ҳамда бир неча хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC маълум қилган.

 

BBC Persian тасдиқлаган видеоларда Теҳрон, Машҳад ва бошқа йирик шаҳарларда минглаб одамлар кўчаларга чиққанини акс этган. Намойишчилар Эрон олий раҳбари Али Хоманай истеъфога чиқишини талаб қилиб, мамлакатни тарк этган собиқ шоҳнинг ўғли Реза Паҳлавий номини тилга олган шиорлар билан чиқиш қилган. Айрим ҳудудларда кузатув камераларига зарар етказилгани ҳам қайд этилган.

 

Норозиликлар Эрон миллий валютасининг кескин қадрсизланиши ортидан бошланган бўлиб, ҳозирга келиб мамлакатнинг барча 31 вилоятини қамраб олгани айтилмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, сўнгги кунларда ўнлаб намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган, минглаб фуқаролар эса қўлга олинган. Расмий Теҳрон бу рақамларни тасдиқламаган.

 

Шу билан бирга, NetBlocks интернет мониторинг хизмати Эронда мамлакат миқёсида интернет чекловлари жорий этилганини билдирди. Давлат ОАВлари эса намойишлар кўламини кичрайтириб кўрсатмоқда ёки айрим ҳудудларда норозиликлар бўлганини инкор этмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеалар 2009-йилдан бери Эронда кузатилган энг йирик ижтимоий-сиёсий норозиликлардан бири бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда намойишчилар ҳукумат вакилларини тириклайин ёқиб юборгани айтилмоқда | Zamon.uz