Жаҳон

Истанбулда кучли бўрон кузатилди: барча паром қатновлари бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбулда денгиз ва айрим канат йўллари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Истанбулда кучли бўрон кузатилди: барча паром қатновлари бекор қилинди

 

Истанбулда кучли бўрон сабаб барча паром ва айрим канат йўллари қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда Ҳаберлар нашри хабар берди.

 

Метеорология Бош бошқармасининг олдиндан берган огоҳлантиришларидан сўнг, Истанбулда кучли бўрон бошланди. Жануби-ғарбий йўналишдан эсаётган кучли шамол Мармара денгизи ва бўғоз ҳудудларида улкан тўлқинларни юзага келтирди.

 

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли денгиз транспорти фаолиятига жиддий таъсир кўрсатилди. Истанбул шаҳар ҳокимиятига қарашли “Şehir Hatları AŞ” компанияси расмий баёнотида барча паром рейслари иккинчи огоҳлантиришгача бекор қилинганини маълум қилди. Худди шундай қарор IDО компанияси томонидан ҳам қабул қилинган.

 

Шунингдек, Метро Истанбул маълумотига кўра, об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли TF1 Maçka–Taşkışla ва TF2 Eyüp–Piyer Loti канат йўллари қатнови вақтинча тўхтатилди.

 

Бўрон оқибатида Зейтинбурну ва Бешиктош соҳилларида кучли тўлқинлар қирғоққа урилиб, айрим ҳудудларда хавфли вазиятлар юзага келди. Баъзи фуқаролар тўлқинлар хавфини эътиборга олмаган ҳолда қирғоқда бўлиб, сув остида қолиб кетган ҳолатлар кузатилди.

 

Бундан ташқари, Истанбулнинг Ҳаваалани туманидаги Taşoca кўчасида тўрт қаватли бинонинг том қисми бўрон таъсирида учиб кетди. Том бўлаклари икки дона тўхтаб турган автомобиль устига қулаб тушган.

 

Мазкур ҳодиса оқибатида транспорт воситаларига моддий зарар етказилган, жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига тиббиёт, ўт ўчириш ва фавқулодда хизматлар жалб этилиб, ҳудуд хавфсизлиги таъминланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбулда кучли бўрон кузатилди: барча паром қатновлари бекор қилинди | Zamon.uz