Жаҳон

Нетаняху Ливанда янги ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШ розилигини олди — КАN

Операция “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий тузилмаларини қуролсизлантиришга қаратилган.

Нетаняху Ливанда янги ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШ розилигини олди — КАN

 

Исроил Ливан ҳудудида янги ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШнинг розилигини олган. Бу ҳақда Исроилнинг КАН давлат телерадиокомпанияси хабар берди дейди ТАСС.

 

Манбаларга кўра, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳукумат аъзоларига АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу операцияни ўтказишга рухсат берганини маълум қилган. Режалаштирилаётган операциянинг асосий мақсади “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий тузилмаларини қуролсизлантиришдан иборат.

 

Қайд этилишича, Қўшма Штатларга “Ҳизбуллоҳ” қуролсизланмаган тақдирда, Исроил бу жараённи мустақил равишда амалга ошириш ниятида экани етказилган. Бу эса Исроилнинг шимолий ҳудудларида янги жанговар ҳаракатлар бошланиши ва бир неча кун давом этадиган тўқнашувларга олиб келиши мумкин.

 

Эслатиб ўтилишича, 2025 йил декабрь ойида Ливан бош вазири Наваф Салам мамлакат ҳукумати Литани дарёсининг шимолидаги ҳудудларда фаолият юритаётган қуролланган гуруҳларни қуролсизлантириш режасининг иккинчи босқичига ўтишга тайёр эканини билдирган эди.

 

Шунингдек, Салам Ливан армияси ўз вазифаларини тўлиқ адо этиши учун халқаро ҳамжамият томонидан ҳарбий ва молиявий ёрдам зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

custom img

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Ташиев билан яна 2 нафар собиқ амалдор мазкур иш юзасидан сўроқ қилинди.

custom img

Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади — Қирғизистонда

Мамлакатда байрам расман дам олиш куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"