Жаҳон

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги қонун лойиҳаси Россия нефть ва газини харид қилаётган давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этиш имконини беради.

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ сенатори Линдси Грехем маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат бўйича Сенатда овоз бериш келаси ҳафта бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

“Президент Доналд Трамп билан бир қатор масалалар юзасидан жуда самарали учрашувдан сўнг, у Россияга қарши санкциялар бўйича икки партиявий қонун лойиҳасига рухсат берди”, — деб ёзди Линдси Грехем Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Аввалроқ сенатор Грехем ушбу қонун лойиҳаси Америка президентига Россия нефть ва газини харид қилаётган мамлакатларга нисбатан иккиламчи санкциялар ҳамда божлар жорий этиш ваколатини беришини таъкидлаган эди.

 

Мазкур ташаббус Россияга нисбатан босимни кучайтириш ҳамда унинг энергетика секторидан олинадиган даромадларини чеклашга қаратилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади | Zamon.uz