Жаҳон

Венесуэлада сиёсий маҳбусларни қамоқхоналардан озод этиш бошланди — ОАВ

Улар орасида президентликка собиқ номзод ҳам бор.

Венесуэлада сиёсий маҳбусларни қамоқхоналардан озод этиш бошланди — ОАВ

 

 

Венесуэлада сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинган шахсларни қамоқхоналардан озод этиш жараёни бошланди. Бу ҳақда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари маълум қилмоқда, деб ёзади the Guardian нашри.

 

Форо Пенал ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, илк озод этилганлар орасида мухолифат етакчиларидан бири, Нобел тинчлик мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо жамоасидан бўлган собиқ президентликка номзод Биагио Пилиери бор. Шунингдек, 2024 йилги сайловларда президентликка номзод сифатида қатнашган мухолиф сиёсатчи Энрике Маркес ҳам қамоқдан чиқарилган.

 

Бундан ташқари, Венесуэла ҳукумати бир қатор хорижий фуқароларни ҳам озод қилган. Жумладан, Испания Ташқи ишлар вазирлиги беш нафар испан фуқароси, улар орасида ҳуқуқ ҳимоячиси, испан-венесуэлалик адвокат Росио Сан-Мигел ҳам борлигини тасдиқлади. Улар Каракасдаги Испания элчихонаси кўмагида мамлакатни тарк этишга тайёрланаётгани айтилмоқда.

 

Венесуэла Миллий ассамблеяси раҳбари Хорхе Родригес бу қарорни “республикада тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги бир томонлама қадам” деб атади. Мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадо эса озодликлар “адолатсизлик абадий эмаслигини яна бир бор исботлаган муҳим сигнал” эканини таъкидлади.

 

Ҳуқуқ фаоллари эҳтиёткорлик билан оптимистик муносабат билдирмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ҳануз 800 нафардан ортиқ сиёсий маҳбус қолмоқда. Ташкилотлар барча маҳбуслар тўлиқ ва шартсиз озод этилишини талаб қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Венесуэлада сиёсий маҳбусларни қамоқхоналардан озод этиш бошланди — ОАВ | Zamon.uz